Ахборот хавфсизлиги бўлими бошлиғи (CISO)

Ташкент, Ташкентская область toshkent tovar xomashyo birjasi Полная занятость Сменный график до 1 года Образование: Не имеет значения
Откликнуться на Careerist

Описание вакансии



компания "toshkent tovar xomashyo birjasi"

асосий вазифалари:

1. стратегия ва бошқарув
– ахборот хавфсизлиги стратегияси ва йиллик дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
– iso/iec 27001 асосида ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш; сиёсат ва регламентларни ишлаб чиқиш;
– ахборот активларини ҳисобга олиш, рискларни баҳолаш ва бошқариш;
– раҳбариятга мунтазам ҳисобот тақдим этиш.

2. кириш ҳуқуқларини бошқариш
– кириш ҳуқуқларини бошқариш жараёнларини ташкил этиш ва назорат қилиш.

3. мониторинг, заифликлар ва инцидентлар
– хавфсизлик ҳодисалари мониторингини ташкил этиш;
– заифликларни бошқариш, суқилиб кириш синовларини (pentest) ташкил этиш;
– инцидентларга жавоб бериш ва уларни текшириш.

4. ахборот тизимлари хавфсизлиги
– ахборот тизимлари, мобил иловалар ва api учун хавфсизлик талабларини белгилаш;
– хавфсиз ишлаб чиқиш циклини (ssdlc) жорий этиш ва назорат қилиш.

5. учинчи томонлар
– ҳамкорлар ва сервис провайдерлари билан ишлашда ахборот хавфсизлиги талабларини таъминлаш.

6. фаолият узлуксизлиги
– фаолият узлуксизлиги ва тиклаш режаларида (bcp/dr) иштирок этиш.

7. талабларга мувофиқлик
– «киберхавфсизлик тўғрисида»ги ва «шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунлар ҳамда соҳа регуляторлари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
– ваколатли давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш; аудит ва баҳолашларда иштирок этиш.

8. жамоа ва маданият
– ахборот хавфсизлиги жамоасини шакллантириш ва ривожлантириш;
– ходимларнинг хабардорлигини ошириш.

талаблар:
– олий маълумот (ахборот хавфсизлиги, it, амалий математика ёки турдош йўналиш);
– ахборот хавфсизлиги соҳасида камида 5 йил, шундан камида 2 йил раҳбарлик лавозимида; банк, тўлов ташкилоти, биржа, финтех ёки телеком соҳасидаги тажриба;
– тармоқ, иловалар (owasp), маълумотлар базалари хавфсизлиги, iam, siem, заифликларни бошқариш ва криптография бўйича амалий тажриба;
– инцидентларга жавоб беришга раҳбарлик қилиш, ташқи аудиторлар ва pentest жамоалари билан ишлаш тажрибаси;
– iso/iec 27001/27002/27005, nist csf, cis controls ҳамда ўзбекистон республикасининг тегишли қонунчилигини билиш;
– рискларни раҳбариятга бизнес тилида тушунтира олиш;
– тиллар: ўзбек ва рус тиллари — эркин; инглиз тили — техник ҳужжатларни ўқиш даражасида;
– мустақил фикрлаш ва ўз позициясини асосли ҳимоя қила олиш;
– бенуқсон ишбилармонлик обрўси; қонунчиликда назарда тутилган текширувдан ўтишга тайёрлик.

афзаллик:
– cissp, cism, cisa, iso/iec 27001 lead implementer / lead auditor, oscp сертификатлари;
– молиявий ёки савдо тизимлари билан ишлаш тажрибаси;
– iso/iec 27001 сертификациясидан ўтиш ва devsecops жорий этиш тажрибаси.

Вакансия опубликована: 13 Октября 2026. Источник: Careerist. ID вакансии: #2027165

Работа в Ташкентской области

Похожие вакансии

Вакансии, которые могут Вас заинтересовать

Ташкент, Ташкентская область unidaily trade Полная занятость Сменный график Не имеет значения до 1 года
Ташкент, Ташкентская область UNIDAILY TRADE Полная занятость Гибкий график | 6/1 Не имеет значения от 3 до 6 лет
Ташкент, Ташкентская область antic Полная занятость Сменный график Не имеет значения до 1 года
Ташкент, Ташкентская область davr bank Полная занятость Сменный график Не имеет значения до 1 года