компания toshkent tovar xomashyo birjasi асосий вазифалари: - ҳудудларда жамиятнинг товар-хом ашё биржаси ва давлат харидлари оператори сифатидаги фаолиятини ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ...
Ҳудудий филиаллар билан ишлаш департаменти директори
Описание вакансии
компания "toshkent tovar xomashyo birjasi"
асосий вазифалари:
- ҳудудларда жамиятнинг товар-хом ашё биржаси ва давлат харидлари оператори сифатидаги фаолиятини ривожлантириш, биржа савдолари ва давлат харидларида иштирокчилар сони ва фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- ҳудудларда товар ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, харидорлар, тадбиркорлик субъектлари, давлат харидлари иштирокчилари ва бошқа потенциал мижозлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда янги иштирокчиларни жалб қилиш;
- ҳудудлар кесимида товар-хом ашё бозори ва давлат харидлари соҳасидаги имкониятларни ўрганиш, потенциал иштирокчилар базасини шакллантириш, ҳудудий бозорларни ривожлантириш бўйича таҳлилий маълумотлар ва амалий таклифлар тайёрлаш;
- биржа савдолари ва давлат харидларида иштирок этиш имкониятлари, жамиятнинг электрон савдо платформалари ва хизматлари бўйича ҳудудларда учрашувлар, семинарлар, тақдимотлар ва ахборот-тушунтириш тадбирларини ташкил этиш;
- ҳудудларда биржа савдолари ва давлат харидлари ҳажмини, иштирокчилар фаоллигини ҳамда жамият хизматларидан фойдаланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва уларни ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш;
- ҳудудларда жамиятнинг фаолиятини кенгайтириш, янги хизмат ва йўналишларни ривожлантириш, шунингдек, келгусида ҳудудий филиаллар ва бошқа тузилмаларни ташкил этиш имкониятларини ўрганиш ва раҳбариятга асослантирилган таклифлар киритиш;
- ҳудудларда жамиятнинг манфаатларини ифодалаш, давлат органлари, маҳаллий ҳокимликлар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар билан ишчан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
- департамент фаолияти натижадорлигини таъминлаш, белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишини мониторинг қилиш ва амалга оширилган ишлар натижалари бўйича раҳбариятга ҳисобот ва таклифлар киритиш.
талаблар:
- олий маълумот — иқтисодиёт, молия, менежмент, бизнес бошқаруви, ҳуқуқ ёки бошқа тегишли йўналишлар бўйича;
- камида 5 йиллик тажриба;
- раҳбарлик лавозимида ишлаш, жамоани бошқариш ва ходимлар фаолиятини самарали ташкил этиш кўникмаси;
- ҳудудлар билан ишлаш, давлат органлари, маҳаллий ҳокимликлар, тадбиркорлик субъектлари ва корпоратив мижозлар билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш тажрибаси;
- товар-хом ашё биржаси фаолияти, биржа савдолари ва давлат харидлари соҳасида билим ва амалий тажрибага эга бўлиш устунлик беради;
- ҳудудий бозорларни ўрганиш, маълумотларни таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ва амалий ечимлар ишлаб чиқиш қобилияти;
- стратегик ва тизимли фикрлаш, мустақил қарор қабул қилиш, музокара олиб бориш ва натижага йўналтирилган иш услуби;
- ms office дастурларида, хусусан excel дастурида ишлаш бўйича яхши кўникмалар;
- юқори даражадаги масъулият, ташаббускорлик, ташкилотчилик ва лидерлик қобилиятлари;
- ўзбек тилини мукаммал билиш, рус тилини яхши даражада билиш; инглиз тилини билиш қўшимча устунлик ҳисобланади.
биз таклиф қиламиз:
- меҳнат шартномаси асосида расмий ишга қабул қилиш;
- барқарор ва рақобатбардош иш ҳақи;
- товар-хом ашё биржаси ва давлат харидлари соҳасида профессионал билим ва амалий кўникмаларни ривожлантириш имконияти;
- касбий ва лавозимий ўсиш имкониятлари;
- замонавий иш муҳити ва профессионал жамоада ишлаш имконияти.
