Бош бухгалтер
Описание вакансии
компания "namangansement"
бош бухгалтер лавозимида иш тажрибаси камида 5 йил талаб қилинади. бухгалтерия ҳисоби, молия, иқтисод ёки аудит йўналишида олий маълумот талаб этилади.талаблар
- ишлаб чиқариш корхоналарида бухгалтерия ҳисобини юритиш тажрибаси афзал
- ўзбекистон республикасининг бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва меҳнат қонунчилигини яхши билиш
- солиқ ҳисоботи ва молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш тажрибаси
- бухгалтерия ҳисобининг барча участкаларини назорат қилиш
- товар-моддий бойликлар, асосий воситалар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳисобини билиш
- иш ҳақи ҳисоб-китоби ва ходимлар билан ҳисоб-китобларни назорат қилиш
- банк операциялари, касса ва тўлов ҳужжатлари билан ишлаш
- инвентаризация ва бухгалтерия ҳужжатларини текширишни ташкил этиш
- солиқ органлари, банклар, аудиторлар ва бошқа ташкилотлар билан ишлаш тажрибаси
- 1с: бухгалтерия, erp ёки бошқа бухгалтерия дастурларида ишлаш кўникмаси
- ms excel дастурини яхши даражада билиш
- электрон ҳисоб-фактуралар, электрон ҳисоботлар ва эри (e-imzo) билан ишлаш
- бухгалтерия ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилиши ва сақланишини таъминлаш
- бухгалтерия бўлими ходимларини бошқариш ва уларнинг ишини назорат қилиш
- таҳлилий фикрлаш, юқори масъулият, диққатлилик ва махфий маълумотлар билан ишлаш қобилияти