Кассир хостес PIC NIC ICE CREAM га .

Фергана, Ферганская область
Откликнуться на OLX

Описание вакансии


PIC NIC жамоасига КАССИР қизларни ишга таклиф қиламиз!

Янги очилган ёпиқ музқаймоқ павильонимиз учун мижозлар билан хушмуомала қила оладиган, масъулиятли ва озода кассир қизлар керак.

Асосий вазифалар:
мижозлардан буюртма қабул қилиш;
тўловларни қабул қилиш;
маҳсулотлар ҳақида хушмуомала тарзда маълумот бериш;
иш жойи ва касса тартибига риоя қилиш;
мижозларга илиқ кайфият улашиш.

Биз қуйидаги фазилатларга эътибор қаратамиз:
хушмуомалалик ва ширинсўзлик;
одобли, мулойим ва самимий муомала;
покизалик ва озодалик;
масъулиятлилик ва тартиблилик;
табассум билан хизмат кўрсата олиш;
дидли ва ёқимли феъл-атвор.

Иш йил давомида доимий ва барқарор. Мавсумий эмас.

Агар сиз одамлар билан ҳурматли ва самимий муомала қилишни билсангиз, кассирлик ишига масъулият билан ёндашсангиз — сизни жамоамизда кутиб қоламиз.

Манзил: Фарғона шаҳар, 5-оилавий поликлиника ёнида
Мўлжал: Фрунзе массиви, Теннис корти
Иш вақти: 10:00–23:00
Ойлик маош: 7 000 000 – 8 000 000 сўм
Телефон: *

Вакансия опубликована: 22 Октября 2026. Источник: OLX. ID вакансии: #2056573

Работа в Ферганской области