Кадровому делопроизводител

Ташкент, Ташкентская область star fix savdo Полная занятость Сменный график до 1 года Образование: Не имеет значения
Откликнуться на Careerist

Описание вакансии



компания "star fix savdo"

асосий вазифалар:

  • ходимларни ишга қабул қилиш, бошқа лавозимга ўтказиш ва меҳнат шартномаларини бекор қилиш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш;

  • ходимларнинг шахсий ҳужжатлари ва шахсий йиғмажилдларини юритиш;

  • буйруқлар, меҳнат шартномалари, қўшимча келишувлар ва бошқа кадрлар ҳужжатларини тайёрлаш;

  • ходимларнинг иш вақти ҳисобини юритиш, ишга келган-кетгани ва ишда бўлмаган кунларини назорат қилиш, иш вақти табелларини ўз вақтида шакллантириш;

  • ходимларнинг меҳнат таътили ва хизмат сафарлари билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш;

  • бўш иш ўринлари бўйича номзодларни излаш, танлаш ва саралаш жараёнларини ташкил этиш;

  • номзодлар билан суҳбатлар ўтказиш, раҳбарлар билан ҳамкорликда муносиб номзодларни танлаш;

  • вакансияларни жойлаштириш, номзодлар базасини юритиш ва ишга қабул қилиш жараёнини мувофиқлаштириш;

  • янги ишга қабул қилинган ходимларнинг ишга мослашув жараёнини ташкил этиш;

  • ходимлар тўғрисидаги маълумотларни электрон базада янгилаб бориш;

  • кадрлар ҳужжатларини тизимлаштириш, архивлаш ва сақлаш;

  • меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилишини таъминлаш;

  • кадрлар ва рекрутинг жараёнлари бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ва раҳбариятга тақдим этиш.

номзодга қўйиладиган талаблар:

  • кадрлар иши ва рекрутинг йўналишларида амалий тажрибага эга бўлиш;

  • ўзбекистон республикаси меҳнат қонунчилигини билиш ва уни амалиётда қўллай олиш;

  • кадрлар ҳужжатларини мустақил ва тўғри расмийлаштира олиш;

  • иш вақти табелларини юритиш ва ходимларнинг иш вақтини ҳисобга олишни билиш;

  • номзодларни излаш, саралаш ва суҳбатдан ўтказиш кўникмасига эга бўлиш;

  • электрон меҳнат тизимлари ва кадрлар ҳисобини юритиш дастурлари билан ишлай олиш;

  • microsoft word, microsoft excel, google sheets ва бошқа офис дастурларидан фойдалана олиш;

  • диққатлилик, синчковлик, интизомлилик ва масъулиятлилик;

  • мулоқот маданияти ва жамоа билан самарали ишлаш кўникмаси;

  • махфий маълумотларни сақлаш ва белгиланган муддатларга риоя қилиш қобилияти.

биз таклиф қиламиз:

  • барқарор ва расмий иш ҳақи;

  • иш ҳақини ўз вақтида тўлаш;

  • иш жойида бепул тушлик;

  • бошқа вилоятлардан келувчилар учун ётоқхона ва кунига 3 маҳал овқат;

  • касбий ривожланиш ва тажриба орттириш имконияти;

  • кадрлар ва рекрутинг жараёнларини такомиллаштиришда иштирок этиш;

  • касбий ва лавозим бўйича ўсиш имконияти.

Вакансия опубликована: 24 Октября 2026. Источник: Careerist. ID вакансии: #2060576

Работа в Ташкентской области

Похожие вакансии

Вакансии, которые могут Вас заинтересовать

Ташкент, Ташкентская область SINOTRANS TOSHKENT Полная занятость Полный день | 5/2 Не имеет значения от 1 года до 3 лет
своевременная выплатаофициальное трудоустройство
Ташкент, Ташкентская область чп chromos production Полная занятость Сменный график Не имеет значения до 1 года
возможность карьерного ростаофициальное трудоустройство
Ташкент, Ташкентская область чп chromos production Полная занятость Сменный график Не имеет значения до 1 года
возможность карьерного ростаофициальное трудоустройство