Откликнуться на Careerist
Описание вакансии
компания "new tech samarkand"
вазифалар:
- абз, кон, бетон узели ва йўл қурилиши объектларида меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги ишларини ташкил этиш.
- кириш, бирламчи, такрорий, режадан ташқари ва мақсадли йўриқномаларни ўтказиш, журналларни юритиш.
- касблар бўйича мм йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва янгилаш: каток, автогрейдер, экскаватор, юклагич машинистлари; асфальтбетончилар, йўл ишчилари, ҳайдовчилар, абз операторлари, пайвандчилар, электриклар, лаборантлар.
- махсус техника ишлари, юк ташиш ва ҳаракат давом этаётган йўлларда бажариладиган ишлар хавфсизлигини назорат қилиш: тўсиқлар, белгилар, ҳаракатни ташкил этиш схемалари.
- абз, майдалаш-саралаш ва ювиш мажмуалари, битум сиғимлари ускуналарининг ҳамда қайноқ материаллар билан ишлашнинг хавфсизлигини назорат қилиш.
- шахсий ҳимоя воситаларини (шҳв) беришни ташкил этиш ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш.
- тиббий кўрикларни, ходимларни ўқитиш ва билимларини текширишни ташкил этиш.
- иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш.
- бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва расмийлаштириш, уларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш.
- объектларни текшириш, кўрсатмалар бериш, ҳисоботларни юритиш.
- назорат қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш.
талаблар:
- олий техник маълумот (қурилиш, тоғ-кон, механика) ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича махсус маълумот.
- мм ва хт муҳандиси сифатида камида 2 йиллик иш тажрибаси, йўл қурилиши, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ёки кон соҳасида бўлса, афзал.
- ўзбекистон республикасининг меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилигини билиш.
- мм бўйича билимлари текширилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (афзаллик ҳисобланади).
- ҳужжатларни юрита олиш; компьютердан эркин фойдаланиш (word, excel).
- объектларга хизмат сафарларига чиқишга тайёрлик.
- ўзбек ва рус тилларини билиш.
- масъулиятлилик, талабчанлик, ишчи ходимлар билан ишлай олиш.