Вакансия закрыта

Қорақалпоғистон Республикаси ҚЎНҒИРОТ ва ХЎЖАЙЛИ тумани АЁҚШ Оператори

от 5 000 000 до 5 100 000 so'm
Узбекистан, Кунградский район UNG PETRO Полная занятость Гибкий график от 1 года до 3 лет

Описание вакансии


Қорақалпоғистон Республикаси ҚЎНҒИРОТ ва ХЎЖАЙЛИ тумани

Мижозларга хизмат кўрсатиш ва сотувлар

  • Ёнилғи қуйиш: Тўловларни терминал орқали) қабул қилиш ва ёнилғи тарқатиш колонкаларини ишга тушириш.
  • Кассада ишлаш: Касса аппарати, чеклар, лояллик (бонус) карталари ва ёнилғи талонлари билан ишлаш.
  • Мижозларга маслаҳат бериш: Ёнилғи турлари, қўшимча хизматлар ҳақида маълумот бериш.

Нефт маҳсулотларини қабул қилиш ва ҳисобга олиш бензин

  • Бензовозни кутиб олиш: Ҳужжатларни текшириш, ёнилғини сиғимларга (резервуарларга) тўкишдан олдин ва кейин уларнинг ҳажми ҳамда ҳароратини ўлчаш.
  • Сифатни назорат қилиш: Ёнилғида сув ёки ёт моддалар йўқлигини визуал текшириш.
  • Ҳисобот юритиш: Қабул қилинган ва сотилган ёнилғи миқдорини смена журналига ёзиб бориш.

Хавфсизлик ва техник назорат

  • Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш: Мижозларнинг заправка ҳудудида сигарет чекмаслиги ва машина моторини ўчириб ёнилғи қуйишини назорат қилиш.
  • Ускуналарни кузатиш: Колонкалар ва шиланкалар созлигини, ёнилғи оқиб кетмаётганини текшириб туриш.
  • Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш: Ёнғин ёки ёнилғи тўкилиб кетганда ўзини қандай тутишни билиш, ўт ўчиргичдан фойдалана олиш.

Хўжалик ишлари ва сменани топшириш

  • Тозаликни сақлаш: Касса атрофини, дўкон ичини ва колонкалар ёнини тоза тутиш.
  • Сменани топшириш: Касса ҳисоботларини чиқариш ва қолган товарларни кейинги сменага топшириш.