Электрик керак (MEGAVAN)

Ташкент, Ташкентская область
Откликнуться на OLX

Описание вакансии


ЭЛЕКТРИК

Компания: SIFCO International Иш жойи: MEGAVAN CENTRE Ойлик маош: 6 000 000 – 7 000 000 сўм Иш графиги: 6/1 Иш формати: Компания ҳудудида

Асосий вазифалар

  • MEGAVAN CENTRE ҳудудида электр монтаж ишларини бажариш.

  • Электр тармоқлари ва ускуналаридаги носозликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш.

  • Электр тизимларининг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаш.

  • Ҳар ой электр ҳисоблагичлар кўрсаткичларини олиш.

  • Электр ускуналарини профилактик текшириш ва техник хизмат кўрсатиш.

  • Бошқа техник ходимларга зарур ҳолларда ёрдам бериш.

  • Зарур ҳолларда умумий хўжалик ва қурилиш ишларида иштирок этиш.

Номзодга қўйиладиган талаблар

  • Ўрта махсус ёки техник йўналишдаги маълумот.

  • Электрика соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибаси.

  • Электр тармоқлари, ускуналари ва улардан фойдаланиш қоидаларини яхши билиш.

  • Юқори кучланишли электр ускуналари билан ишлаш учун амалдаги махсус рухсатномага эга бўлиш.

  • Электр хавфсизлиги ва техника хавфсизлиги қоидаларини билиш.

  • Ўзбек ва рус тилларини билиш.

  • Масъулиятли, интизомли, мустақил ва жамоа билан ишлай олиш.

Иш шароитлари ва имтиёзлар

  • Барқарор SIFCO International компаниясида ишлаш.

  • Доимий ойлик маош 6 000 000 сўм.

  • KPI натижалари билан умумий даромад 7 000 000 сўмгача.

  • Иш графиги 6/1.

  • Компания ҳисобидан бепул тушлик.

  • Иш натижаларига кўра ҳар йиллик мукофот пуллари.

  • Ҳар йили компания ҳисобидан хорижга саёҳат.

  • Қулай ва профессионал иш муҳити.

  • Иш жойи MEGAVAN CENTRE.

Компания ҳақида

SIFCO International — ALFARUQ компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи, бир нечта бизнес йўналишларини бирлаштирган компания.

Биз MEGAVAN CENTRE мажмуасида электр тизимларининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлай оладиган тажрибали электрикни жамоамизга таклиф қиламиз.

Агар сиз талабларга мос келсангиз ва ушбу вакансия сизга қизиқ бўлса, резюменгизни юборинг.

Местоположение вакансии

Местоположение вакансии
Ташкент, Ташкентская область

Вакансия опубликована: 13 Ноября 2026. Источник: OLX. ID вакансии: #2083172

Работа в Ташкентской области

Похожие вакансии

Вакансии, которые могут Вас заинтересовать

Ташкент, Ташкентская область
Ташкент, Ташкентская область
Ташкент, Ташкентская область