Автовишка (автогидрокўтаргич) машинисти
Описание вакансии
компания "tower up"
vazifalar:автовишка (автогидрокўтаргич)ни бошқариш ва қурилиш объектида баландликда бажариладиган ишларни таъминлаш.
ишчиларни махсус ишчи платформа (саватча) ёрдамида белгиланган баландликка хавфсиз кўтариш ва тушириш.
қурилиш-монтаж, фасад, таъмирлаш ва бошқа баландликда бажариладиган ишларга хизмат кўрсатиш.
иш бошлашдан олдин техниканинг гидравлик тизими, кўтариш механизмлари, таянчлари ва хавфсизлик мосламаларининг созлигини текшириш.
автогидрокўтаргични иш жойига тўғри жойлаштириш, таянчларини ўрнатиш ва барқарорлигини таъминлаш.
техникани белгиланган юк кўтариш қобилияти ва эксплуатация талабларига мувофиқ бошқариш.
техниканинг кундалик кўригини ўтказиш, унга техник хизмат кўрсатиш ва аниқланган носозликлар ҳақида раҳбариятга хабар бериш.
меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш.
тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш;
автобетонқориштиргични бошқариш тажрибаси;
бетон қоришмасини ташиш ва тушириш тартибини билиш;
техниканинг соз ҳолатда сақланишини таъминлаш;
масъулиятли ва интизомли бўлиш.
- меҳнат шартномаси асосида ишга расмийлаштирилади
- уйи йўқлар ётоқ билан таъминланади
- 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланади