компания ashwood mas'uliyatlar: буюртма асосида тайёрланадиган мебель деталларини (лдсп, мдф, шпон, фанера ва ёғоч материалларни) чизма ва раскрой картаси асосида аниқ ўлчамларда арралаш (раскрой қилиш). деталларни ...
Арра оператори / Распиловщик (мебель цехига, тажрибали)
Описание вакансии
Mas'uliyatlar:
Буюртма асосида тайёрланадиган мебель деталларини (ЛДСП, МДФ, шпон, фанера ва ёғоч материалларни) чизма ва раскрой картаси асосида аниқ ўлчамларда арралаш (раскрой қилиш).
Деталларни сколсиз, силлиқ ва белгиланган допуск (миллиметр аниқлиги) доирасида кесиш.
Материалларни тўғри жойлаштириш ва чиқиндиларни минималлаштириш орқали хомашёдан тежамкор фойдаланиш.
Арра станогининг (форматно-раскроечный ёки ЧПУ арра) созлигини, пичоқ (пила) ўткирлигини назорат қилиш ва ўз вақтида алмаштириш.
Кесилган деталларни тартиблаш, маркировка қилиш (бирка ёпиштириш) ва кейинги босқичга (кромка/присадка) бехато топшириш.
Катта иш тажрибаси: Мебель ишлаб чиқариш соҳасида арра оператори (распиловщик) сифатида камида 3–5 йиллик амалий тажриба.
Premium даражадаги сифат: Индивидуал ва мураккаб буюртмалар билан ишлаш кўникмаси; материал четида скол ва нуқсонларга йўл қўймасдан юқори аниқликда кеса олиш.
Хорижий тажриба (устунлик берилади): Чет элда (Туркия, Россия, Европа ва бошқа давлатларда) замонавий мебель фабрикаларида ишлаган ёки малака оширган номзодларга алоҳида устунлик берилади.
Чизма ва технологик билим: Раскрой карталари ва техник чизмаларни эркин ўқий олиш, станок созламалари ва кесиш бурчакларини (45° ва 90°) мукаммал билиш.
Масъулият ва тартиб: Эътиборлилик, хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилиш ва иш жойини тоза сақлаш.
- 3 maxal ovqat
- Yotoq joy Dush
Местоположение вакансии
О компании «ASHWOOD»
