Менеджер по экспорту (электротехника) / Специалист по ВЭД / экспорту

от 15 000 000 до 25 000 000 so'm
Ташкент, Ташкентская область UZELTEXSANOAT Полная занятость Полный день от 3 до 6 лет
Откликнуться на HeadHunter

Описание вакансии


Mas'uliyatlar:
  • Электротехника саноати маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
  • Мавжуд ва истиқболли экспорт бозорларини таҳлил қилиш, янги бозорлар бўйича таклифлар тайёрлаш.
  • Хорижий ҳамкорлар, дистрибьюторлар ва импорт қилувчи компаниялар билан музокаралар ташкил этиш ва олиб бориш.
  • Экспорт шартномаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тузиш жараёнларини ташкил этиш, тижорат таклифлари ва ҳамкорлик ҳужжатларини тайёрлашда иштирок этиш.
  • Корхоналарнинг экспорт фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга амалий кўмак бериш.
  • Халқаро кўргазма, ярмарка, бизнес-форум ва B2B учрашувларда иштирок этиш ҳамда уларни ташкил этиш, тайёргарлик ва иштирок жараёнларини мувофиқлаштириш.
  • Экспорт кўрсаткичлари ижроси бўйича таҳлилий маълумотлар, ҳисоботлар ва тақдимотлар тайёрлаш.
  • Экспорт географиясини кенгайтириш, маҳсулот турларини диверсификация қилиш ва ташқи бозор талабларига мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
  • Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан экспортни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш.
Talablar:
  • Олий маълумот (иқтисодиёт, халқаро иқтисодий муносабатлар, маркетинг, менежмент, ташқи савдо ёки техник йўналишлар бўйича).
  • Экспорт, ташқи иқтисодий фаолият, савдо ёки халқаро ҳамкорлик соҳасида камида 3 йил иш тажрибаси.
  • Экспорт шартномалари, инкотермс қоидалари, логистика ва ташқи савдо жараёнлари бўйича билимга эга бўлиши.
  • Таҳлилий маълумотлар, ҳисоботлар ва тақдимотлар тайёрлаш кўникмаси.
  • Рус ва инглиз тилларини яхши билиши (бошқа хорижий тилларни билиши устунлик беради).
  • Ишбилармонлик музокаралари ва хизмат ёзишмаларини юритиш кўникмаси.
  • Хизмат сафарига тайёр бўлиши.
Shartlar:
  • Иш ҳақи: суҳбат натижаларига кўра ва номзоднинг малакасига қараб штат жадвалига асосан белгиланади.
  • Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмий ишга қабул қилиш.
  • Тармоқ уюшмаси тизимида профессионал ривожланиш, малака ошириш ҳамда хизмат лавозими бўйича босқичма-босқич карьер ўсиш имкониятлари.
  • Электротехника саноати экспорт салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган стратегик лойиҳаларда иштирок этиш имконияти.
  • Профил вазирликлар, идоралар ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш имконияти.
  • Халқаро кўргазмалар, форумлар ва бизнес тадбирларда иштирок этиш, шу жумладан хорижий хизмат сафарлари имконияти.
  • Профессионал жамоада ишлаш ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида амалий тажриба орттириш.

Местоположение вакансии

Местоположение вакансии
Ташкент, Ташкентская область

О компании «UZELTEXSANOAT»

Ассоциация «Узэлтехсаноат» объединяет производителей кабельно-проводниковой продукции, электробытовой техники и электросилового оборудования.
Сайт компании

Вакансия опубликована: 21 Ноября 2026. Источник: HeadHunter. ID вакансии: #2095043

Работа в Ташкентской области

Похожие вакансии

Вакансии, которые могут Вас заинтересовать

Ташкент, Ташкентская область ERGO Полная занятость Полный день | 5/2 от 1 года до 3 лет
оплата трудаофициальное трудоустройствобонусыкомандировки
Ташкент, Ташкентская область Полная занятость Полный день от 1 года до 3 лет
официальное трудоустройстводружный коллектив
Ташкент, Ташкентская область ooo natural juice Полная занятость Сменный график Не имеет значения до 1 года
среднее специальное образованиеофициальное трудоустройство