Омборхона ҳисобчиси/Товаровед

Узбекистан, Самаркандский район, махаллинский сход граждан Янгиарик SAM SHERIN 786 Полная занятость Гибкий график Без опыта работы
Откликнуться на HeadHunter

Описание вакансии


📢 ВАКАНСИЯ! ОМБОРХОНА ҲИСОБЧИСИ (ТОВАРОВЕД)

«SAM SHERIN 786» МЧЖ — SHERIN бренди маҳсулотлари дистрибуцияси билан шуғулланувчи йирик компания ўз жамоасига масъулиятли ва ҳалол ходим таклиф қилади!

📌 КОМПАНИЯ ТОМОНИДАН ТАКЛИФ ЭТИЛАДИ:
— Юқори рақобатбардош ойлик маош ва иш натижаларига асосланган бонуслар тизими.
— Барқарор ва ривожланаётган компанияда ишлаш имконияти.
— Касбий ва лавозим бўйича ўсиш имконияти.
— Дистрибуция соҳасини тўлиқ бепул ўрганиш имконияти.
— Корхона ҳисобидан шахсий ривожланиш учун ўқув материаллари ва тренинглар.
— Тушлик корхона ҳисобидан таъминланади.

📌 АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР:
— Омборга келиб тушган ва чиқарилаётган товарларни қабул қилиш, текшириш ва ҳисобга олиш.
— Товарлар қолдиғи, партияси ва яроқлилик муддатини мунтазам назорат қилиш.
— Кирим-чиқим ҳужжатларини юритиш ва тўғри расмийлаштириш.
— Омбордаги товарлар ҳисоби ва ҳақиқий қолдиқлар мувофиқлигини назорат қилиш.

📌 НОМЗОДГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
— Иш кунлари: 6/1 (дам олиш куни — якшанба).
— Иш вақти: 08:00–20:00. (Тушлик иш вақти сифатида ҳисобланади.)
— Зарур ҳолларда белгиланган иш вақтидан ташқари ишлашга тайёрлик.
— MS Excel дастурида ишлаш кўникмаси.
— Омбор ҳисоби ва товарлар ҳаракатини юритиш дастурларида ишлаш кўникмаси.
— Рақамлар, ҳисоб-китоб ва ҳужжатлар билан аниқ ишлаш қобилияти.
— Ҳалоллик, масъулиятлилик, тартиблилик ва катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлай олиш.
— Шу йўналишдаги иш тажрибаси устунликка эга.

📍 ИШ ЖОЙИ ВА ЯШАШ ЖОЙИ:
— Манзил: Самарқанд тумани, Бузи.
— Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи номзодлар учун иш жойига қатнаб келиш қулай бўлади.

📩 МУРОЖААТ УЧУН:
📲 Sam Sherin HR boti orqali anketani to‘ldiring:
___________


Бизга шунчаки иш қидираётган эмас, ўз ишига масъулият билан ёндашадиган, аниқлик ва тартибни қадрлайдиган ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликка тайёр ходим керак!

Жамоамизга қўшилинг!

Местоположение вакансии

Местоположение вакансии
Узбекистан, Самаркандский район, махаллинский сход граждан Янгиарик

О компании «SAM SHERIN 786»

ТМ Sherin - один из лидеров Узбекистана среди производителей мясных продуктов.

Вакансия опубликована: 22 Ноября 2026. Источник: HeadHunter. ID вакансии: #2098593