Тарбиячи (Мактабгача таълим)
Описание вакансии
Обязанности:
педагогик йўналишдаги тегишли маълумотга эга бўлиши, амалдаги малака талабларига жавоб бериши.
Иш тажрибаси: болалар билан ишлаш тажрибасига эга бўлиши мақсадга мувофиқ.
Педагогик маҳорат: болалар билан тўғри мулоқот қилиш, уларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш.
Масъулият: болаларнинг хавфсизлиги, тартиб-интизоми ва кундалик фаолиятига масъулият билан ёндашиш.
Муомала маданияти: болалар, ота-оналар ва ҳамкасблар билан хушмуомала бўлиш.
Ташкилотчилик қобилияти: болаларнинг дарсдан ташқари вақтларини мазмунли ташкил этиш.
Ҳужжатлар билан ишлаш: давомат, кундалик кузатувлар ва зарур педагогик ҳужжатларни юритиш.
Ахборот технологиялари: электрон журнал ва мактабнинг ички ахборот тизимларидан фойдалана олиш.
Соғлиқ ва хавфсизлик: тиббий кўрик ҳамда меҳнат муҳофазасига оид белгиланган талабларга риоя қилиш.
Шахсий фазилатлар: сабр-тоқатли, ҳалол, интизомли, хушмуомала ва ташаббускор бўлиш.
Расмий меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилиш.
Иш вақти мактабнинг белгиланган иш жадвали асосида.
Иш ҳақи суҳбат натижаси, малака ва иш тажрибасига мувофиқ келишилади.
Дўстона ва профессионал жамоада ишлаш.
Касбий ривожланиш ва малака ошириш имконияти.
Меҳнат қонунчилигида белгиланган ҳуқуқ ва кафолатлар таъминланади.