Маъмурият бўлими 2-тоифали ҳуқуқшуноси
Описание вакансии
Маълумоти ва малакаси:
Олий юридик маълумотга эга бўлиши.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, меҳнат қонунчилиги ва фуқаролик ҳуқуқи асосларини билиши.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмасига эга бўлиши.
Компьютер саводхонлиги, Microsoft Word ва Excel дастурларида ишлашни билиши.
2. Иш тажрибаси:
Юридик йўналишда иш тажрибасига эга бўлиши мақсадга мувофиқ.
3. Асосий вазифалари:
Ташкилот фаолиятига оид шартнома ва бошқа ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.
Буйруқлар, фармойишлар, хизмат хатлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш.
Меҳнат муносабатларига оид ҳужжатларни қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш.
Ташкилот манфаатларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишда иштирок этиш.
Қонунчиликдаги ўзгаришларни кузатиб бориш ва тегишли бўлинмаларга тушунтириш бериш.
Шартномавий мажбуриятлар бажарилишини назорат қилиш ҳамда ҳуқуқий низоларнинг олдини олиш.
4. Шахсий ва касбий талаблар:
Масъулиятли, ҳалол ва интизомли бўлиш.
Таҳлилий фикрлаш ва муаммоларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳал қилиш қобилиятига эга бўлиш.
Ҳужжатларни саводли ва аниқ расмийлаштириш.
Махфий маълумотларни сақлаш ва хизмат этикасига риоя қилиш.
Жамоада ишлаш ва ўз фикрини асослаб бериш кўникмасига эга бўлиш.
Ҳужжатлар тайёрлаш, шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва расмий хатлар билан ишлаш тажрибасига эга бўлиши.