компания sagna мажбуриятлар: мебель showroom фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш; савдо режаларининг бажарилишини таъминлаш ва сотув ҳажмини ошириш; сотувчи-консультантлар жамоасини бошқариш, вазифаларни ...
Showroom раxбари (Бухоро филиалига)
Описание вакансии
МАЖБУРИЯТЛАР:
Мебель showroom фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш;
Савдо режаларининг бажарилишини таъминлаш ва сотув ҳажмини ошириш;
Сотувчи-консультантлар жамоасини бошқариш, вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилиш;
Мижозлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва мижозлар базасини кенгайтириш;
Showroom'даги мебель маҳсулотлари мавжудлигини назорат қилиш ва омбор билан ҳамкорлик қилиш;
Савдо кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва мунтазам ҳисобот тайёрлаш;
Showroom'да тартиб ва маҳсулотларнинг чиройли намойиш этилишини таъминлаш.
НОМЗОДГА ТАЛАБЛАР:
Савдо соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси;
Жамоани бошқариш бўйича камида 1 йиллик тажриба;
Мебель савдоси соҳасидаги тажриба устунлик беради;
Жамоани бошқариш ва белгиланган савдо режаларини бажариш кўникмаси;
Мижозлар билан мулоқот қилиш ва музокара олиб бориш қобилияти;
Савдо ва мижозларга хизмат кўрсатиш тамойилларини билиш;
Компьютерда, жумладан MS Excel дастурида ишлаш кўникмаси;
Масъулиятлилик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва натижага интилиш.
ИШ ШАРОИТЛАРИ:
SAGNA MEBEL компаниясида ишлаш имконияти;
Иш жойи: Бухоро шаҳри;
Барқарор ва ривожланаётган компанияда ишлаш;
Маош суҳбат натижаси ва номзод тажрибасига қараб белгиланади;
Савдо режаларининг бажарилишига қараб қўшимча рағбатлантириш;
Касбий ва лавозим бўйича ўсиш имконияти;
Расмий ишга жойлаштириш.