Кичик ва ўрта бизнес департаменти директор ўринбосари

Ташкент, Ташкентская область xalq banki Полная занятость Сменный график до 1 года Образование: Не имеет значения
Откликнуться на Careerist

Описание вакансии



компания "xalq banki"

мажбуриятлар:
  • департаментнинг стратегияси, йиллик ва чораклик бизнес-режалари, мижозлар базасини кенгайтириш ҳамда кредит портфелини ошириш бўйича белгиланган kpi (самарадорлик кўрсаткичлари) бажарилишини таъминлаш;

  • кичик ва ўрта бизнес субъектларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, янги кредит, лизинг, факторинг ва рақамли банк маҳсулотларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

  • кичик ва ўрта бизнес сегментидаги бозор тенденциялари ва рақобатчилар таклифларини мунтазам таҳлил қилиш, мижозларни жалб этиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

  • йирик ва стратегик аҳамиятга эга бўлган мижозлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш, уларга индивидуал молиявий ечимлар таклиф этиш;

  • банкнинг минтақавий марказлари ва банк хизматлари марказларидаги (бхм) кичик бизнес бўлимларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, улар фаолияти самарадорлигини назорат қилиш;

  • департамент ходимлари ўртасида вазифаларни тўғри тақсимлаш, уларнинг малакасини ошириш ва меҳнат интизомига риоя этилишини назорат қилиш;

  • раҳбарият, марказий банк ва бошқа назорат органлари учун департамент фаолиятига оид таҳлилий маълумотлар ва ҳисоботларни ўз вақтида ҳамда сифатли тайёрлаш;

  • департамент директори хизмат сафарида, таътилда ёки вақтинча ишда бўлмаган даврда унинг вазифаларини тўлиқ бажариш.

талаблар:
  • маълумоти: иқтисодиёт, банк иши ёки молия йўналишлари бўйича олий маълумот (магистратура даражасига эга номзодларга устунлик берилади).

    иш стажи: банк соҳасида, шу жумладан кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш йўналишида камида 5 йиллик иш тажрибаси, шундан камида 2 йил раҳбарлик лавозимида ишлаган бўлиши;

  • молиявий таҳлил, кредитлаш тартиблари ва банк қонунчилигини мукаммал билиш

шартлар:
  • замонавий ва қулай иш муҳити;

  • корпоратив ўқув курслари ва доимий касбий ривожланиш имкониятлари;

  • қимматли трансформация тажрибаси;

  • ходимларнинг ташаббуслари ва ғоялари қадрланадиган қўллаб-қувватловчи муҳит;

  • спорт марафонлари ва тўгараклар учун махсус чегирмалар;

  • ижтимоий лойиҳалар ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи тадбирлар.

ушбу лавозимга қизиқсангиз, банкнинг jobs.xb.uz хаволаси орқали хам ўз аризангизни юборишингиз мумкин.

Вакансия опубликована: 3 дня назад. Источник: Careerist. ID вакансии: #2108134

Работа в Ташкентской области

Похожие вакансии

Вакансии, которые могут Вас заинтересовать

Ташкент, Ташкентская область Xalq Banki Полная занятость Полный день | 5/2 Не имеет значения от 3 до 6 лет
Ташкент, Ташкентская область orient finans bank Полная занятость Сменный график Не имеет значения Более 6 лет
высшее образованиеофициальное трудоустройствосовременный офис
Ташкент, Ташкентская область orient finans bank Полная занятость Сменный график Не имеет значения Более 6 лет
Ташкент, Ташкентская область капиталбанк Полная занятость Сменный график Не имеет значения Более 6 лет
обучениеграфик 5/2премиивысшее образованиеофициальное трудоустройствознание английского языка