Главный бухгалтер

Ташкент, Ташкентская область ELECTRONIC AUTONOMOUS SOLUTIONS Полная занятость Гибкий график от 3 до 6 лет
Откликнуться на HeadHunter

Описание вакансии


Mas'uliyatlar:
  • Жамиятда бухгалтерия ҳисобини ташкил этади ва унинг қонунчиликка мувофиқ юритилишини таъминлайди.
  • Жамиятнинг ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқади, раҳбариятга тасдиқлаш учун тақдим этади ва унга ўз вақтида ўзгартириш киритади.
  • Молиявий ҳисоботларни БҲМСва МҲХС асосида тузади ҳамда белгиланган муддатларда тегишли органларга топширади.
  • Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, солиқ ҳисоботларининг ва тўловларнинг ўз вақтида топширилишини таъминлайди.
  • Алоҳида (ажратилган) ҳисобни юритади: ҚҚС солинадиган ва ҚҚСдан озод оборотларни, улар бўйича кирим ҚҚСни (ҳисобга олинадиган ва олинмайдиган қисмини) алоҳида ҳисобга олади.
  • Солиқ имтиёзлари қўлланилганда имтиёз ҳисобига бўшаган маблағлар ва уларнинг мақсадли ишлатилиши бўйича алоҳида ҳисоб юритади.
  • Фаолият турлари, шартномалар (буюртмалар) ва бўлинмалар бўйича даромад ва харажатларнинг алоҳида ҳисобини таъминлайди.
  • Иш ҳақи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобларининг тўғрилигини назорат қилади.
  • Импорт операциялари ҳисобини юритади: божхона юк декларациялари, божхона ва транспорт харажатлари, товарлар таннархини шакллантириш, валюта операциялари.
  • Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини ташкил этади: тўғридан-тўғри ва умумишлаб чиқариш (устама) харажатларини ҳисобга олади ва уларни маҳсулотлар ўртасида асосли тақсимлайди.
  • Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг режавий ва ҳақиқий таннархини калькуляция қилади, фарқларни таҳлил қилиб, сабаблари ҳақида раҳбариятга маълумот беради.
  • Материалларнинг ишлаб чиқаришга берилишини ва сарф нормалари (спецификациялар) асосида ҳисобдан чиқарилишини назорат қилади, меъёрдан ортиқ сарфни аниқлайди.
  • Тугалланмаган ишлаб чиқариш, ярим тайёр ва тайёр маҳсулот ҳисобини юритади, тайёр маҳсулотнинг омборга кирим қилинишини ўз вақтида ҳисобда акс эттиради.
  • Ишлаб чиқаришдаги брак, чиқиндилар ва йўқотишлар ҳисобини юритади.
  • Ишлаб чиқариш бўлинмалари билан ҳужжат айланишини (талабнома-юк хатлари, ишлаб чиқариш ҳисоботлари) йўлга қўяди.
  • Товар-моддий захиралар, материаллар, тайёр маҳсулот ва асосий воситалар ҳисобини назорат қилади, инвентаризацияларни ташкил этади ва натижаларини ҳисобда акс эттиради.
  • Контрагентлар билан ҳисоб-китобларни назорат қилади, солиштирма далолатномалар (акт сверка) тузилишини таъминлайди, дебиторлик ва кредиторлик қарздорлигини кузатиб боради.
  • Хизмат сафарлари ва бошқа аванс ҳисоботларининг ўз вақтида ва тўғри топширилишини назорат қилади.
  • Шартномаларни молиявий ва солиқ жиҳатидан кўриб чиқади, хатарлар бўйича раҳбариятга хулоса беради.
  • Жамиятнинг алоҳида бўлинмалари ҳисобини ташкил этади ва улар бўйича ҳисоботларнинг ўз вақтида топширилишини таъминлайди.
  • Раҳбарият, кузатув кенгаши ва акциядорлар учун молиявий маълумотлар ва бошқарув ҳисоботларини (даромад ва харажатлар, пул оқими, бюджет ижроси) тайёрлайди.
  • Ташқи аудит, солиқ ва бошқа текширувларда Жамият номидан иштирок этади, камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.
  • Бухгалтерия ходимлари ишини режалаштиради, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва иш сифатини назорат қилади.
  • Бухгалтерия ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилиши ва белгиланган муддатларда сақланишини таъминлайди.
  • Қонунчиликдаги ўзгаришларни кузатиб боради ва уларнинг Жамият ишига таъсири ҳақида раҳбариятни хабардор қилади.
Talablar:
  • Лавозимга қуйидаги талабларга жавоб берадиган номзод тайинланади:
  • олий иқтисодий маълумот (бухгалтерия ҳисоби, аудит ёки молия йўналиши);
  • бухгалтерияда камида 5 йиллик иш тажрибаси, шундан камида 3 йили бош бухгалтер ёки унинг ўринбосари лавозимида;
  • ишлаб чиқариш корхонасида бухгалтерия ҳисобини юритиш тажрибаси (мажбурий);
  • ишлаб чиқариш ҳисобини билиш: харажатларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш, маҳсулот таннархини калькуляция қилиш, материалларни сарф нормалари асосида ҳисобдан чиқариш, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулот ҳисоби;
  • алоҳида (ажратилган) ҳисоб юритишни билиш: ҚҚС солинадиган ва ҚҚСдан озод оборотлар, солиқ имтиёзлари, фаолият турлари ва шартномалар бўйича;
  • БҲМС ва МҲХСни яхши билиш, МҲХС бўйича молиявий ҳисобот тузиш тажрибаси;
  • Солиқ кодексини ва солиқ ҳисоботларини яхши билиш;
  • импорт операциялари (божхона юк декларацияси, божхона тўловлари, валюта операциялари) ҳисобини юритиш тажрибаси;
  • 1С дастурида эркин ишлаш (ишлаб чиқариш ҳужжатлари, спецификациялар, таннарх ҳисоб-китоби билан ҳам), солиқ органларининг электрон тизимлари (шахсий кабинет, электрон ҳисоботлар), Didox ва MS Excel билан ишлай олиш;
  • ўзбек ва рус тилларини эркин билиш.
Shartlar:
  • Ривожланаётган компанияда расмий ва барқарор иш;
  • Қулай иш жойи ва дўстона жамоа;
  • Касбий билим ва кўникмаларни ошириш ҳамда лавозимда ўсиш имконияти;
  • Иш графиги: 6/1, соат 09:00 дан 18:00 гача.

Местоположение вакансии

Местоположение вакансии
Ташкент, Ташкентская область

Метки

О компании «ELECTRONIC AUTONOMOUS SOLUTIONS»

Разработка систем безопасности

Вакансия опубликована: Сегодня. Источник: HeadHunter. ID вакансии: #2109313

Работа в Ташкентской области

Похожие вакансии

Вакансии, которые могут Вас заинтересовать

Ташкент, Ташкентская область ИП ООО RG BRANDS SOUTH Полная занятость Полный день | 5/2 Более 6 лет
обучениестабильностьсоциальный пакетработа в команде
Ташкент, Ташкентская область MALIBU TRAVEL Полная занятость Полный день | 5/2 от 3 до 6 лет
официальное трудоустройство
Ташкент, Ташкентская область ESG-Construction Pro Полная занятость Гибкий график | 6/1,5/2 от 1 года до 3 лет
Ташкент, Ташкентская область ООО Нестле Фуд Полная занятость Полный день | 5/2 от 3 до 6 лет
официальное оформлениеобучениесоциальный пакетдмсПитание
Главный бухгалтер
от 10 000 000 до 14 000 000 so'm
Ташкент, Ташкентская область MASTER-PACK LIMITED Полная занятость Полный день | 5/2 от 1 года до 3 лет
своевременная оплата трудаоплата трудаофициальное трудоустройствоудаленнокомандировки

Подождите идет загрузка...