Вакансия: Прораб ёрдамчиси (стажёр)
Описание вакансии
Фаолият соҳаси: Таъмирлаш ва пардозлаш ишлари.
Таъмирлаш соҳасида ўрганишга, ривожланишга ва тажриба орттиришга интилувчи масъулиятли, фаол, ёши 22-26, талаба бўлмаган йигитни ишга таклиф қиламиз.
Номзод прораб билан биргаликда объектларга бориб, амалий иш жараёнида таъмирлашнинг барча босқичларини ўрганади. Келажакда мустақил прораб бўлиб ишлаш имконияти мавжуд.
Асосий вазифалар:
Лойиҳалар асосида таъмирлаш ишлари учун смета тузиш.
Прораб билан биргаликда объектларга бориш ва назорат ишларида қатнашиш.
Таъмирлаш ишларининг бажарилиши ва сифатини кузатиш.
Таъмирлаш жараёнларини ташкил этишда иштирок этиш.
Прораб томонидан берилган топшириқларни бажариш.
Қурилиш материаллари, таъмирлаш технологиялари ва иш босқичларини ўрганиш.
Объектларни тайёрлаш, ташкил этиш ва юритишда ёрдам бериш.
Талаблар:
Масъулиятли, интизомли ва ишга жиддий ёндашадиган бўлиш.
Қурилиш ва таъмирлаш соҳасида ўрганишга ҳамда ривожланишга қизиқиш.
Компьютерда ишлаш кўникмасига эга бўлиш.
AutoCAD дастурини билиш (афзаллик ҳисобланади).
Объектларга боришга тайёр бўлиш.
Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида яшаши мақсадга мувофиқ.
Иш тажрибаси талаб қилинмайди. Энг муҳими — ўрганишга, ишлашга ва қурилиш соҳасида ривожланишга бўлган хоҳиш.
Иш шароитлари:
Бошланғич иш ҳақи: 1.5-2 млн сўмдан.
Иш ҳақи ва келгусидаги ўзгаришлар иш натижаси, масъулият ва заруратга қараб келишилади.
Ҳақиқий объектларда амалий ўрганиш ва тажриба орттириш.
Ушбу иш ўрганиш, амалий тажриба орттириш, объектларда қатнашиш ва таъмирлашнинг барча босқичларини босқичма-босқич ўзлаштиришни назарда тутади. Бу эълон ойлик дардидагилар учун эмас.
Мурожаатлар фақат Telegram орқали қабул қилинади.
Telegram: *